Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.
Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.
2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Собиқ вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди.
Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Навоий вилоятида ўтказиладиган «Стихия» фестивали танқидларга учрагани ортидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдириб, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканини маълум қилди. «Маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган», — дейилади унда.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.
Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
«Одноклассники.ру» саҳифасида тақиқланган диний маърузага «класс» босган навоийлик аёлга 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 57 ёшли аёл бу ҳаракатни 5 йил олдин Туркияда муҳожир бўлиб ишлаб юрган пайтда содир этган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармасида ишлаб келган Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
25 ноябрь куни Навоийда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари иштирок этиб, тадбиркорлик ва хизматлар соҳаси, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма масалалари бўйича Нормат Турсунов тақдим этган лойиҳалар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.
Тармоқларда 2 нафар шахснинг Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди. ИИВ видео аслида август ойида тасвирга олингани ва тартиббузарларнинг бири мактаб ўқувчиси эканини маълум қилди. Ҳозирда тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.
Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг